Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо Яҳёнинг ҳибсга олинганини эшитгач, Жалила ҳудудига қайтиб борди. У Носира шаҳрида қолмай, Кафарнаҳумга бориб ўрнашди. Кафарнаҳум шаҳри Забулун ва Нафтали ҳудудидаги Жалила кўли бўйида жойлашган эди. Шундай қилиб, Ишаё пайғамбарнинг айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлди: “Эй Забулун ва Нафтали юрти! Эй денгиз бўйидаги ерлар ва Иорданнинг нариги томонидаги ўлка! Эй ғайрияҳудийлар Жалиласи! Зулматда юрган халқ ёрқин зиёни кўрди, Ўлим соя солган юрт аҳолиси устига нур сочилди.” Шу кундан бошлаб Исо: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди”, деб ваъз қиладиган бўлди.
Выбор основного перевода