Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қайсарияда Корнилий деган бир одам бор эди. У Рим лашкаридаги “Италия” номли бўлинмада юзбоши эди. Корнилий тақводор одам бўлиб, унинг ўзи ҳам, оиласи ҳам Худодан қўрқарди. У камбағал яҳудийларга кўп хайр–садақа берар, доимо Худога ибодат қиларди. Бир куни соат учларда унга ваҳий келди. Худонинг фариштаси кириб келаётганини у аниқ кўрди. Фаришта: “Корнилий!” деб чақирди. Корнилий қўрқув ичида унга тикилиб қараб: — Лаббай, Ҳазрат! — деди. Фаришта унга шундай деди: — Сенинг ибодатларинг ва хайр–садақаларинг Худога маъқул бўлди. Энди Яффага одам юбориб, Бутрус деган одамни чақиртириб кел. Бутрус бир кўнчининг уйида меҳмон бўлиб турибди. Шимўн исмли ўша кўнчининг уйи денгиз бўйида. Корнилийга гапирган фаришта кетди. Корнилий хизматкорларидан иккитасини ва унга хизмат қиладиган тақводор, ишончли бир аскарини чақирди. Рўй берган ҳодисани уларга айтиб бериб, уларни Яффага жўнатди. Кейин аёл эрининг олдига бориб деди: “Олдимга Худонинг бир одами келди, унинг кўриниши худди Худонинг фариштасига ўхшаган жуда қўрқинчли эди. Унинг қаердан келганини сўрамабман. Ўзи ҳам менга исмини айтмади. Унинг қиёфаси яшиндай порларди, кийимлари қордай оппоқ эди. Улар қабр ичига кириб, ўнг томонда ўтирган оқ либосли бир йигитни кўрдилар–у, чўчиб кетдилар. Улар гангиб қолдилар. Шунда тўсатдан аёлларнинг қаршисида икки одам пайдо бўлди. Уларнинг кийимлари ярқираб турарди. Исо кўтарилиб кетгандан кейин ҳам ҳаворийлар кўзларини узмай осмонга қараб турардилар. Шу пайт бирдан оқ кийим кийган икки одам уларнинг олдида пайдо бўлди. Бир куни Бутрус билан Юҳанно кундузи соат учларда — ибодат вақтида Маъбадга кетаётган эдилар.
Выбор основного перевода