Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Оғизга кирадиган нарса эмас, балки оғиздан чиқадиган нарса инсонни ҳаром қилади. Ташқаридан инсон ичига кирадиган ҳеч нарса уни ҳаром қила олмайди. Аксинча, инсон ичидан чиқадиган нарса уни ҳаром қилади. Бу нарсалар инсоннинг қалбига эмас, қорнига киради ва керакли жойдан чиқиб кетади. Исо бу гаплари билан ҳамма егуликлар ҳалол эканини эълон қилди. Бутрус уларга шундай деди: — Ўзларингиз биласизларки, яҳудий одам бошқа халқдан бўлган одам билан алоқа боғлаши, уникига бориши қонунимизга хилофдир. Аммо Худо энди менга ҳеч бир кимсани ҳаром ёки нопок деб ҳисобламасликни аён қилди. Мен Раббим Исога тегишли бўлганим учун қатъий аминманки, ҳеч бир нарса ўзидан–ўзи ҳаром эмас. Аммо кимдир бирор нарсани ҳаром ҳисобласа, ўша нарса у учун ҳаромдир. Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан эмас, балки Муқаддас Руҳ ато қиладиган солиҳлик, тинчлик ва қувончдан иборат. Бозордаги гўшт қаердан келгани ҳақида сўраб–суриштирмай, пок виждон билан еяверинглар. Чунки Худо яратган ҳар бир нарса яхшидир. Биз ҳеч бир таомни тақиқламай, шукрона айтиб, ҳаммасини ейишимиз лозим. Қалби пок одамлар учун ҳамма нарса ҳалолдир. Бузуқ ва имонсизларнинг назарида эса ҳамма нарса ҳаромдир. Бундайларнинг ақли ҳам, виждони ҳам булғанган.
Выбор основного перевода