— Марҳамат, жаноблари, ичинг, — деб қиз дарров кўзасини елкасидан туширди–да, унга ичгани сув берди.
Қулбоши сув ичиб бўлгач, қиз деди: — Энди туяларингиз учун ҳам сув тортиб бераман, тўйгунча ичсин.
У дарров кўзасидаги сувни охурга бўшатди–ю, яна сув тортгани қудуққа югуриб кетди. Қулбошининг ҳамма туяларини суғорди.