Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қулбоши ибодат қилди: — Эй Эгам, хўжайиним Иброҳимнинг Худоси! Бугун сафаримни ўнгла, хўжайиним Иброҳимга илтифот кўрсатгин. Мен қудуқ бошида турибман, шаҳар қизлари сув олгани келишяпти. Истагим шуки, мен уларнинг бирига: “Илтимос, кўзангдан сув ичиб олай”, деб айтай. Агар ўша қиз: “Марҳамат, бемалол ичаверинг, туяларингизни ҳам суғориб қўяман”, деб айтса, қулинг Исҳоққа келин қилиб танлаганинг ўша қиз бўлсин. Шу орқали хўжайинимга илтифот кўрсатганингни билайин. Лекин қулбоши уларга шундай деди: — Мени ушлаб турманглар, Эгамиз сафаримни ўнгидан келтирди. Мен қайтай, хўжайинимнинг олдига борай.
Выбор основного перевода