8
Бу пайтга келиб Ёқубнинг кўзлари кексаликдан хиралашган, яхши кўрмас эди. Ёқуб Юсуфнинг ўғилларини кўрганда, “Булар кимлар?” деб сўради. — Булар Худо шу ерда менга берган ўғилларим, — деб жавоб берди Юсуф. — Менга яқинроқ олиб келгин уларни, дуо қилайин. Юсуф ўғилларини отасига яқинроқ олиб борди. Ёқуб болаларни бағрига босиб, ўпди.