У ҳали гапини айтиб тугатмаган ҳам эдики, бир қиз келиб қолди. У елкасида кўзасини кўтариб олган эди. Бу қизнинг исми Ривқо бўлиб, у Батувалнинг қизи, Батувал — Иброҳимнинг укаси Нахўрнинг ўғли эди, Нахўрнинг хотини — Милхо эди.
Ривқо ҳали бирон эркакнинг қўли тегмаган бокира қиз бўлиб, жуда чиройли эди. У қудуқ бўйига келиб, кўзасини тўлдирди ва орқасига қайтди.
Шунда қулбоши югуриб, унга пешвоз чиқди. — Илтимос, кўзангдаги сувдан бир қултум бер, — деди.
Ханна ичида гапирар, овози эшитилмас, фақат лаблари қимирларди. Шунинг учун Элах Ханнани маст бўлса керак, деб ўйлади: