Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қулбоши ибодат қилди: — Эй Эгам, хўжайиним Иброҳимнинг Худоси! Бугун сафаримни ўнгла, хўжайиним Иброҳимга илтифот кўрсатгин. Қулбоши гапида давом этди: — Бугун мен қудуқ бўйига келиб, дедим: “Эй Эгам, хўжайиним Иброҳимнинг Худоси! Ўтинаман, сафаримни ўнгла. Сўнгра Эгамга тиз чўкиб, сажда қилдим. Хўжайиним Иброҳимнинг Худоси — Эгамга ҳамду санолар айтдим. Эгам мени тўппа–тўғри хўжайинимнинг қариндошлари олдига олиб келди. Мен хўжайинимнинг ўғлига қариндошлари оиласидан келин топдим. Мана, Ривқо қаршингизда турибди. Уни олинг–да, кетаверинг. Эгамиз айтгандай, у хўжайинингизнинг ўғлига келин бўлсин. Кўрсатган садоқатингга, иноятингга мен, қулинг, лойиқ эмасман. Илгари Иордан дарёсини кечиб ўтганимда, таёғимдан бошқа ҳеч нарсам йўқ эди. Энди оила аъзоларим икки қўрғонни тўлдирадиган бўлди.
Выбор основного перевода