Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Эй Эгам Раббий! Бу юртни мерос қилиб олишимга қандай ишонч ҳосил қиламан? — деб сўради Ибром. Шунда Гидўн деди: — Агар марҳаматингга сазовор бўлган бўлсам, Сен чиндан ҳам Эгам эканлигингни исботлаб, бирон–бир аломат кўрсат. Назр олиб келиб, Сенга тақдим қилмагунимча бу ердан кетма. — Майли, қайтиб келгунингга қадар шу ерда бўламан, — деди У. Гидўн уйига бориб, битта улоқчани пиширди, бир тоғора ундан юпқалар тайёрлади. Улоқчанинг гўштини саватга, шўрвасини эса товоққа солиб, эман дарахтининг тагида ўтирган Эгамизнинг фариштасига олиб бориб, тақдим қилди. Эгамизнинг фариштаси унга деди: — Гўшт ва юпқаларни олиб, мана бу тошнинг устига қўйгин, шўрвани эса буларнинг устидан қуй. Гидўн айтилгандай қилди. Эгамизнинг фариштаси қўлидаги таёқнинг учини гўшт ва юпқаларга теккизиши биланоқ тошдан олов чиқиб гўшт ва юпқаларни куйдириб юборди. Сўнг Эгамизнинг фариштаси кўздан ғойиб бўлди. Шунда Гидўн ўша одам Эгамизнинг фариштаси эканлигини фаҳмлаб: — Вой, шўрим қуриди! — деди. — Ё Эгам Раббий, мен фариштангнинг юзини кўрдим. мана мен титилган жунни хирмонга қўяман. Агар эрталаб шудринг фақатгина жуннинг устида бўлиб, ер қуп–қуруқ бўлса, Сен Исроил халқини мен орқали озод қилишингга ишонаман.” Энди битта янги арава билан ҳали ҳеч бўйинтуруқ солинмаган иккита соғин сигир ҳозирланглар. Сигирларни аравага қўшинглар, бузоқларини эса сигирлардан айириб, оғилхонага олиб боринглар.
Выбор основного перевода