Бу ёритқичлар ерга ёруғлик берсин, кундуз ва тун устидан ҳукмронлик қилсин, ёруғликни қоронғиликдан ажратиб турсин деб, Худо буларни осмон гумбазига жойлаштирди. Худо бунинг ажойиб эканини кўрди.
Самовий Худо — Эгам мени отам хонадонидан — қариндош–уруғларим юртидан олиб чиққанда, У менга: “Сен турган шу юртни сенинг наслингга бераман”, деб қатъий ваъда берган эди. Сендан олдин Эгам фариштасини юборади. У шундай қиладики, сен менинг ўғлимга келин бўладиган қизни ўша юртдан топиб келасан.