Оқшом пайти қулбоши шаҳар ташқарисидаги қудуқ ёнига етиб келди ва туяларни чўктирди. Бу пайтда аёллар сув олгани шу ерга келишарди.
Қулбоши ибодат қилди: — Эй Эгам, хўжайиним Иброҳимнинг Худоси! Бугун сафаримни ўнгла, хўжайиним Иброҳимга илтифот кўрсатгин.
Қулбоши: “Эгам саёҳатимни ўнгидан келтиргани ростмикан ёки йўқми”, деб сув тортаётган Ривқони жимгина кузатиб турди.