Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тўрам, мен, чўрингиз, сизга мана бу инъомларни келтирдим. Энди булар сизга эргашиб хизмат қилаётган одамларингизга берилсин. Шоҳ Дониёрга деди: — Чиндан ҳам сенинг Худойинг сирларни ошкор қилувчи энг буюк Худодир, У шоҳларнинг ҳақиқий Эгасидир, чунки бу сирни менга фақат сен ошкор қила олдинг! Шунинг учун фармоним қуйидагичадир: Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг Худосига шак келтирган ҳар бир одам қайси халқ, элат ёки уруққа мансуб бўлишидан қатъий назар, чопиб ташланади, унинг уйи эса вайрон қилинади. Зеро, бундай нажот берадиган бошқа худо йўқдир.” Шоҳлигимдаги барча одамлар Дониёрнинг Худосидан қўрқиб титрасин, чунки У барҳаёт ва мангу Худодир. Унинг шоҳлиги асло қуламас, Ҳукмронлиги ҳеч ҳам тугамас, Нажоткору халоскор Удир. Еру кўкда аломату мўъжизалар кўрсатган, Удир Дониёрни шерлардан қутқариб олган.” Улардан бири ўзининг шифо топганини кўриб, баланд овозда Худони улуғлаб орқага қайтди.
Выбор основного перевода