Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Ибром Садўм шоҳига шундай жавоб берди: — Еру кўкни яратган Эгамиз — Худойи Таоло ҳақи қасам ичиб айтаманки, мен сенинг бирорта чўпингни ёки чориғингнинг ипини ҳам олмайман. Акс ҳолда: “Ибромни мен бой қилганман”, деб айтишинг мумкин. — Ўзим хизматида бўлган Сарвари Олам шоҳид! — деди Элишай. — Агар мен Яҳудо шоҳи Ёҳушафатни ҳурмат қилмаганимда, сенга ҳеч ҳам қарамаган, ҳатто назар солмаган ҳам бўлардим. Элишай пайғамбарнинг хизматкори Гахази ўзига ўзи айтди: “Ҳазратим анави Орам халқидан Нўъмон келтирган ҳадяларни қабул қилмасдан, унга ижозат берди. Худо ҳақи! Ортидан югуриб бориб, ундан бирор нарса ундирай.” Элишай эса Гахазига: — Ўша одам аравасидан тушиб сенга пешвоз чиққанда, менинг руҳим сен билан бирга эмасмиди?! — деди. — Ҳозир кумушу либослар ёки зайтунзорлару узумзорлар, қўю сигирлар, қулу чўрилар оладиган пайтми?!
Выбор основного перевода