Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шимшўн уларга: — Келинглар, сизларга бир топишмоқ айтайин, — деди. — Агар уни топиб, зиёфатнинг етти куни ичида менга тушунтириб берсангизлар, ҳар бирингизга биттадан кимхоб тўн ва бир сидрадан кийим–бош бераман. — Агар борсак, унга нима олиб борамиз? — деб сўради Шоул. — Тўрваларимиздаги нон тугади. Пайғамбарга олиб борадиган бирор ҳадямиз йўқ. Нимамиз қолди? — Тинчлик, — деди хизматкор, — хўжайиним мендан айтиб юборди, унинг ҳузурига Эфрайим қирларидаги пайғамбарлар гуруҳидан иккитаси келибди, уларга икки пуд кумуш ва икки сидра кийим–бош бераркансиз. — Балки тўрт пуд оларсан, — деди Нўъмон ва Гахазини тўрт пуд олишга кўндирди. Нўъмон иккита қопдаги тўрт пуд кумушни ва икки сидра кийим–бошни боғлаб, ўзининг иккита хизматкорига берди. Хизматкорлар бу нарсаларни кўтариб, Гахазининг олдига тушиб жўнадилар. Шоҳ шунда Хазайил деган одамга деди: — Бирорта ҳадя олгин–да, пайғамбарга пешвоз чиқ. У орқали Эгамиздан сўраб кўр–чи, мен шу касалликдан халос бўлармиканман. Хазайил Дамашқдаги энг яхши ҳадялардан қирқта туяга юклаб, Элишайни кутиб олгани кетди. Элишайнинг олдига келгач, унга шундай деди: — Орам шоҳи — қулингиз Банҳадад мени сизнинг ҳузурингизга юборди. “Шу касалликдан халос бўлармиканман ёки йўқмикан, билиб кел”, деди.
Выбор основного перевода