Лекин ўшанда Шамаё пайғамбарга Худонинг қуйидаги сўзлари аён бўлди:
Бу исёнкор халқ гапингга қулоқ соладими, йўқми, Мен уларнинг олдига пайғамбарни юборганимни билиб қўйишсин.
Элишай Нўъмоннинг олдига хизматкорини чиқариб, у орқали Нўъмонга шу гапни етказди: “Бор, Иордан дарёсида етти марта ювин, шунда тананг янгиланиб, пок бўлади.”
Сўнг унга: — Бориб, Силоам ҳовузида ювингин, — деди. (Силоам “юборилган” демакдир.) Кўр одам бориб ювинди ва кўра оладиган бўлиб қайтди.