Бу пайтда Эдомда шоҳ йўқ эди, шоҳнинг ноиби юртни бошқарарди.
Ахаб ўғли Ёрам Самарияда Исроил тахтига ўтирди ва ўн икки йил шоҳ бўлди. Бу пайтда Ёҳушафат Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлган эди.
Сўнгра Яҳудо шоҳи Ёҳушафатга шу хабарни етказди: “Мўаб шоҳи менга қарши қўзғалди. Мўабга қарши уришгани мен билан борасизми?” Яҳудо шоҳи қуйидагича жавоб жўнатди: “Бораман, мен сен билан биргаман, менинг халқим сенинг халқингдир, менинг отларим сенинг ҳам отларингдир.”