Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди бирортасига буюр: бутун Исроил халқини, Баалнинг Изабел дастурхонидан таом ейдиган 450 нафар пайғамбарини, Ашеранинг 400 нафар пайғамбарини менга Кармил тоғи ёнига тўплаб берсин. “Эй инсон, бу одамлар бутларга кўнгил қўйганлар, гуноҳ уларнинг бошига ҳалокат келтиради. Шундай экан, Менга маслаҳат солишларига қандай йўл қўяй?! Сен уларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Исроил халқидан бирорта одам бутларга кўнгил қўйса, бу гуноҳ унинг бошига ҳалокат келтиради. Агар бундай одам маслаҳат сўрагани пайғамбар олдига келса, Мен, Эгангиз, ўша одамнинг саноқсиз бутларига яраша жавобини бераман. Ўша бутлари туфайли бутун Исроил халқи Мендан узоқлашиб кетди, аммо Мен берадиган жавобим билан уларнинг садоқатини қозонаман.»
Выбор основного перевода