Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Филистлар қўнолғаси жойлашган, Худонинг тепалиги деб аталган Гивога борасан. Шаҳарга кирганингда, пайғамбарлар гуруҳига дуч келасан. Улар жўшиб зикр тушиб, саждагоҳдан тушиб келаётган бўладилар. Уларнинг олдиларида арфа, чилдирма, най ва лира чалиб келаётган одамлар бўлади. Ўша кундан бошлаб Худо юборган ёвуз руҳ Шоулни қийнаганда, Довуд лирани олиб чалар, Шоул ўзига келиб роҳатланар, ёвуз руҳ Шоулдан чекинарди. Эгамиз Илёсга алоҳида куч–қудрат ато қилди. У тўнининг этагини белига қистирди–да, Йизрилга қараб югуриб, Ахабдан илгарилаб кетди. Ҳаётимнинг ўттизинчи йилида, тўртинчи ойнинг бешинчи кунида мен, Бузи ўғли руҳоний Ҳизқиёл, сургунда яшаётган одамлар билан бирга Бобилдаги Кавор дарёсининг бўйида эдим. Шунда осмон қопқаси очилди–да, Худодан менга ваҳийлар келди. Ўша куни Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. Мен Эгамизнинг қудратини яққол сезиб турар эдим. Бу воқеа шоҳ Ёҳайихин сургундалигининг бешинчи йилида содир бўлган эди. Сургун бўлган пайтимизнинг олтинчи йили олтинчи ойининг бешинчи кунида Яҳудо оқсоқоллари мени кўргани уйимга келишди. Мен улар билан ўтирганимда, Эгам Раббийнинг қудрати мени қамраб олди. Эгамизнинг қудрати мени қамраб олди. Эгамизнинг Руҳи мени кўтариб, водийнинг ўртасига қўйди. Водий суякларга тўла эди. Сургун бўлган пайтимизнинг йигирма бешинчи йили биринчи ойининг ўнинчи кунида Қуддус қулаганига ўн тўрт йил бўлган эди. Ўша куни Эгамизнинг қудрати мени қамраб олиб, кўтариб кетди.
Выбор основного перевода