Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар эса Мўабнинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларини, энг чиройли шаҳарларини вайрон қиласизлар, ҳамма мевали дарахтларини кесиб ташлайсизлар, ҳамма булоқларини кўмасизлар, ҳосилдор далаларининг ҳаммасини тошлоқ қилиб, яроқсиз ҳолатга келтирасизлар. Энди Мўаб фарёд чексин, Ҳамма Мўаб учун нола қилсин. Ҳа, ўша Хир–Харасот майизларини Ҳамма қўмсаб, аза тутсин. Шу боис юрагим Мўаб учун Арфа каби нола қилар. Хир–Харасот учун вужудим фарёд чекар. Шундай экан, Мўаб учун Мен йиғлайман, Бутун Мўаб халқи учун фарёд қиламан. Хир–Харасот аҳолиси учун кўз ёш тўкаман. Эй Сивмо қишлоғининг узумзорлари, Мен ҳам, Язир шаҳри сингари, сизлар учун қайғураман. Сизнинг новдаларингиз ўсиб кетди, Ҳатто Ўлик денгиздан ҳам ошиб ўтди, Шохларингиз Язир шаҳригача етди. Аммо ёзги мевалар ва узумларингизга Зараркунандалар тушди. Қалбим най каби нола қилиб, Мўаб учун қайғурмоқда. Ҳа, қалбим най каби, Хир–Харасот одамлари учун йиғламоқда. Ахир, уларнинг йиққан бойлиги йўқ бўлди.
Выбор основного перевода