Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг худоларига сажда қилманглар, хизмат қилманглар. Бу халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Уларнинг худоларини йўқ қилинглар, бутсимон тошларини синдириб ташланглар. Ҳатто Набат ўғли Ерибомнинг гуноҳларига шерик бўлгани камлик қилгандай, Сидонликлар шоҳи Этбаалнинг қизи Изабелга уйланиб, Баалга сажда қилиб, хизмат қила бошлади. Самарияда Баалга атаб қурган уйда қурбонгоҳ ҳам барпо қилди. Ёҳу жамики халқни тўплаб, уларга айтди: — Ахаб Баалга унчалик сиғинмас эди, мен эса Баалга чин дилдан сиғинаман. у ердаги бутсимон устунларни ташқарига олиб чиқиб, ёқиб юбордилар. Баалга аталган тошни синдирдилар, уйини вайрон қилдилар. Халқ бу жойни ҳожатхонага айлантирди. Ўша жой бугунгача ҳожатхона бўлиб қолган. Шундай қилиб, Ёҳу Исроил ерида Баалга сажда қилишга барҳам берди.
Выбор основного перевода