Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан сўнг шоҳ Ерибом маслаҳатчилари билан кенгашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди: — Эй Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз! Ерибом олтин бузоқларнинг бирини Байтил шаҳрига, иккинчисини Дан шаҳрига ўрнаштирди. Халқ олтин бузоқларга топинмоқ учун Байтилга ва Данга борарди. Бу нарсалар эса ҳаммани гуноҳга ботирди. Ерибом, бундан ташқари, бегона худоларга атаб саждагоҳлар қурдирди. Леви қабиласидан бўлмаган халқдан руҳонийлар тайинлади. Ерибом Исроил халқи учун Байтилда нишонланадиган бир байрам тайин қилди, бу байрам Яҳудода нишонланадиган байрамга ўхшаш эди. Бу байрамнинг санасини Ерибом ўзича саккизинчи ойнинг ўн бешинчи кунига белгилади. Ўзи барпо қилган саждагоҳларда хизмат қиладиган руҳонийларни тайинлади. Ўзи ясаган қурбонгоҳда ўша байрам куни олтин бузоқларига атаб қурбонликлар келтирди. Сен ўзингдан олдин ўтганларнинг ҳаммасидан ҳам кўп ёмон ишлар қилдинг. Ўзинг учун бошқа худоларнинг тасвирларини ясаб, Мени ғазаблантирдинг. Мендан юз ўгирдинг. Ерибом гуноҳ қилди, Исроил халқини ҳам гуноҳга ботирди, шунинг учун Эгамиз Исроилни тарк этади.
Выбор основного перевода