Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ Довуд Бохуримга етиб борганда, Шоул хонадонидан Шимах деган бир одам қарғаниб ўртага чиқди. У Гера деганнинг ўғли эди. Шоҳни ўнг ва чап томонида ҳамма одамлари, қўриқчилари ҳимоя қилиб туришарди. Шунга қарамай, Шимах Довудга ва унинг аъёнларига тош отарди. Шимах шундай деб ҳақорат қилар эди: — Йўқол, кет, эй разил одам, сенинг қўлинг қон! Сен Шоулнинг ўрнига шоҳ бўлган эдинг. Шоул хонадонидан қанча қонлар тўккан бўлсанг, Эгам ҳаммасини ўз бошингга қайтарди, шоҳликни ўғлинг Абсаломга берди. Қўлинг қон бўлгани учун қилмишингга яраша кулфат тортяпсан. “Шоҳ хонадонини дарёдан олиб ўтайлик, шоҳнинг ҳамма хоҳишини бажо келтирайлик”, деб улар хизмат қилишди. Шоҳ Иордан дарёсини энди кечиб ўтмоқчи бўлиб турган эди, Шимах ўзини шоҳнинг оёқлари остига ташлади–да, унга ёлворди: — Шоҳ ҳазратлари гуноҳимдан ўтсинлар! Қуддусдан чиққан кунингизда мен қилган гуноҳни эсламасинлар, хаёлларига келтирмасинлар, шоҳ ҳазратлари! Чунки мен, қулингиз, ўз гуноҳимни биламан. Мана, шоҳ ҳазратларини кутиб олиш учун бугун жамики Исроилдаги одамлардан биринчи бўлиб мен келдим. Шунда Зеруя ўғли Абушай: — Наҳотки Эгам мой суртиб танлаган шоҳни ҳақорат қилгани учун Шимах ўлдирилмаса?! — деди. — Эй Зеруя ўғиллари! — деди Довуд. — Ким сизларнинг фикрингизни сўради? Менга ақл ўргатмоқчимисизлар? Шу топда Исроил шоҳи эканимни ўзим билмайманми? Исроилда шу бугун бирорта одамнинг қони тўкилмайди! Сўнг Довуд Шимахга: — Ўлмайсан! — деб онт ичди.
Выбор основного перевода