Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо Ёшуани чақириб, бутун Исроил халқи олдида унга шундай деди: — Дадил ва ботир бўл. Эгамиз, бу юртни ота–боболарингизга, авлодларингизга бераман, деб қасам ичиб ваъда қилган. Бу халқ билан ўша юртга сен кирасан. Сен орқали улар ўша юртни мулк қилиб олишади. Эгамиз Нун ўғли Ёшуага шундай амр қилди: — Дадил ва ботир бўл. Сен Исроил халқини Мен уларга ваъда қилган юртга олиб кирасан. Мен сен билан бирга бўламан. Дадил ва ботир бўл, Исроил халқи бу юртни қўлга киритиб, эгалик қилишига сен бош бўласан. Чунки уларнинг ота–боболарига, бу юртни сизларга бераман, деб ваъда қилганман. Дадил ва ботир бўлишинг керак, Мен қулим Мусо орқали буюрган қонунларнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажар, борган жойингда ишларинг ўнгидан келиши учун бу қонунлардан ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма. Мен ҳам бир бандаман, умрим охирлаб боряпти. Шубҳасиз, ҳаммангиз биласиз, Эгангиз Худо сизларга яхши ваъдалар берган эди, шу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, уларнинг бирортаси ҳам бажарилмай қолмади.
Выбор основного перевода