Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У шоҳлик тахтига ўтирганда, леви руҳонийлари сақлаган қонунлардан ўзи учун бир нусха кўчиртириб олсин. Қонунларнинг ўша нусхаси доимо шоҳнинг ёнида бўлсин. Шоҳ уни ҳар куни, умри давомида ўқисин, токи ўзининг Эгаси Худодан қўрқишни ўргансин, қонун ва фармонларнинг сўзларини битта қолдирмай бажарсин. Ўзини биродарларидан устун қўймасин, амрлардан чапга ҳам, ўнгга ҳам оғмасин. Шунда ўзи ҳам, ўғиллари ҳам Исроил устидан узоқ йиллар ҳукмронлик қиладилар. Шундай экан, қиладиган ишларингиз ўнгидан келиши учун мана шу аҳд шартларини битта қолдирмай бажаринглар. Дадил ва ботир бўлишинг керак, Мен қулим Мусо орқали буюрган қонунларнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажар, борган жойингда ишларинг ўнгидан келиши учун бу қонунлардан ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма. Довуд шундай деди: “Эгамиз Худонинг уйи ҳам, Исроил халқи қурбонликлар куйдирадиган қурбонгоҳ ҳам шу ерда бўлади.” Довуд Исроил юртидаги барча мусофирларни бир жойга йиғдирди. Улардан баъзиларини Худонинг уйини қуриш учун тош кесиб йўнадиган сангтарошлар қилиб тайинлади. Довуд ёғоч дарвозалар учун ошиқ–мошиқ ва михлар ясагани кўп миқдорда темир сақлаб қўйди. Бронза ҳам шунчалик кўп эдики, ҳеч ким унинг ҳисобига ета олмасди. У беҳисоб садр ёғочини ҳам сақлаб қўйди. Сидонликлар ва Тирликлар кўп миқдорда садр ёғочлари олиб келган эдилар. Довуд ичида шундай деб айтар эди: “Ўғлим Сулаймон ёш, тажрибасиз. Эгамиз учун қуриладиган уй эса шу қадар салобатли бўлиши керакки, унинг донғи бутун дунёга ёйилиб, барча халқлар орасида шуҳрат топиши керак. Шундай экан, қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ўзим кўриб қўяверай.” Шунинг учун Довуд ўлимидан олдин кўп миқдордаги ашёларни тайёрлаб қўйган эди. Сўнгра Довуд ўғли Сулаймонни чақиртириб, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз учун уй қуришни унга топширди. — Ўғлим! — деб гапини бошлади Довуд, — Мен Эгам Худога атаб бир уй қуриш ниятида эдим. Лекин Эгам менга шундай сўзини юборган эди: “Сен кўп жанг қилиб, кўп қон тўкдинг. Ер юзида, Менинг олдимда шу қадар кўп қон тўкканинг учун Менга атаб уйни сен қурмайсан. Аммо сендан бир ўғил туғилади. Ўғлинг тинчликсевар одам бўлади. Мен уни атрофдаги ҳамма ғанимлардан халос қилиб, тинчликка эриштираман. Унинг исми Сулаймон бўлади. Унинг ҳукмронлиги даврида Исроилга тинчлик, осойишталик ато қиламан. Менга атаб уйни ўша ўғлинг қуради. У Менга ўғил бўлади, Мен унга ота бўламан. Унинг Исроилдаги шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан.” Энди, ўғлим, Худо сенга ёр бўлсин. Унинг уйини қураётганингда, Эганг Худо Ўз ваъдасига мувофиқ, сени муваффақиятга эриштирсин. Эгам сенга идрок билан фаҳм–фаросат берсин, токи У Исроил ҳукмронлигини сенга топширганда, сен Эганг Худонинг қонунига риоя қила олгин. Агар сен Эгамизнинг Исроил учун Мусога амр этган қонун–қоидаларини битта қолдирмай бажарсанг, муваффақиятга эришасан. Дадил ва ботир бўл. Қўрқма, ваҳимага тушма. Энди Сулаймон ўғлим, отангнинг Худосини тан олгин, бутун онгинг билан сидқидилдан Унга хизмат қилгин. Зотан, Эгамиз ҳар бир инсоннинг юрагини синайди, нияту фикрларимизни У билади. Агар Уни изласанг, топасан. Агар Уни тарк этсанг, У ҳам сени абадий ташлаб кетади.
Выбор основного перевода