Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини, пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман. Хонадонинг ва шоҳлигинг Менинг олдимда абадий туради, тахтинг то абад мустаҳкам бўлади.»” Эй Парвардигор Эгам! Бу қулингга ва унинг хонадонига қарата айтган сўзингда то абад тур, берган ваъдангни бажар, Сулаймон айтди: — Эй Худойим! Отам Довуд Сенинг қулинг эди. Отам Сенга содиқ бўлиб, солиҳлик билан, тўғри кўнгил билан юргани учун унга улуғ севгингни кўрсатдинг. Отамга марҳамат қилиб, бугун унинг тахтига ўтирмоғи учун унга бир ўғил ато этдинг. Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Ўзингнинг қулингга — отам Довудга: «Болаларинг ҳам сенга ўхшаб олдимда ўйлаб қадамини боссалар, сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради», деб ваъда берган эдинг. Энди берган ваъдангни адо эт! Сен ҳам Менинг олдимда, отанг Довуд каби, софдил ва тўғри бўлиб юрсанг, Мен амр этган ҳамма фармонларимни ижро этсанг, қонун–қоидаларимни маҳкам тутсанг, Исроил устидан шоҳлик тахтингни абадий мустаҳкам қиламан. Отанг Довудга ҳам: «Сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради», деб ваъда берган эдим. Эгамиз Сулаймонга деди: — Модомики, Сен билан қилган аҳдимни ва сенга амр қилган фармонларимни била туриб бажармаган экансан, Мен энди шоҳликни сендан тортиб оламан ва тобе одамларингдан бирига бераман. Лекин отанг Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун бу ишни сен ҳаётлигингда қилмайман. Шоҳликни ўғлингнинг қўлидан тортиб оламан. Шунда ҳам шоҳликнинг ҳаммасини тортиб олмайман, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун, Ўзим танлаб олган Қуддус ҳақи–ҳурмати учун битта қабилани сенинг ўғлингга қолдираман. “Эй Эгам! Чин қалбимдан Сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганимни эсла.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади. Агар ўғилларинг Менинг аҳдимга риоя қилса, Уларга ўргатган амрларимга итоат этса, Уларнинг ўғиллари ҳам Шоҳ бўлиб, то абад сенинг тахтингда ўтиради.”
Выбор основного перевода