Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд унга деди: — Қўрқма, отанг Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати учун сенга яхшилик қилай. Бобонг Шоулнинг ҳамма ерларини сенга қайтариб бераман. Ўзинг эса ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейсан. — Мефибосит учун сен ўғилларинг ва қулларинг билан бирга ерга ишлов бериб, ҳосил олинглар, токи хўжайинингнинг набираси эҳтиёжига яраша озиқ–овқат билан таъминлансин. Хўжайинингнинг набираси Мефибосит ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейди. Зибахнинг ўн беш ўғли ва йигирмата қули бор эди. Шунда Зибах шоҳга: Довуд Моханайимга борганда, уни бир неча одам кутиб турарди. Улар Оммонларнинг Рабба шаҳридан Нахош ўғли Шўви, Лўдавор шаҳридан Омиёл ўғли Мохир ва Рўғолим шаҳридан Гиладлик Борзулай эдилар. Улар, одамлар чўлда толиққан, оч қолиб, чанқагандир, деб Довуд билан унинг одамларига кўрпа–тўшаклар, косалар, сопол идиш–товоқлар, буғдой, арпа, кепакли ун, қовурилган дон, ловия, ясмиқ дони, асал, сузма, пишлоқ ва қўйлар олиб келишган эди. Довуд Моханайимга борганда, уни бир неча одам кутиб турарди. Улар Оммонларнинг Рабба шаҳридан Нахош ўғли Шўви, Лўдавор шаҳридан Омиёл ўғли Мохир ва Рўғолим шаҳридан Гиладлик Борзулай эдилар. Улар, одамлар чўлда толиққан, оч қолиб, чанқагандир, деб Довуд билан унинг одамларига кўрпа–тўшаклар, косалар, сопол идиш–товоқлар, буғдой, арпа, кепакли ун, қовурилган дон, ловия, ясмиқ дони, асал, сузма, пишлоқ ва қўйлар олиб келишган эди. Довуд Моханайимга борганда, уни бир неча одам кутиб турарди. Улар Оммонларнинг Рабба шаҳридан Нахош ўғли Шўви, Лўдавор шаҳридан Омиёл ўғли Мохир ва Рўғолим шаҳридан Гиладлик Борзулай эдилар. Улар, одамлар чўлда толиққан, оч қолиб, чанқагандир, деб Довуд билан унинг одамларига кўрпа–тўшаклар, косалар, сопол идиш–товоқлар, буғдой, арпа, кепакли ун, қовурилган дон, ловия, ясмиқ дони, асал, сузма, пишлоқ ва қўйлар олиб келишган эди. Гиладлик Борзулай ҳам шоҳга Иордан дарёсини кечиб ўтишида ёрдам бериб, уни кузатиб қўяй деб, Рўғолимдан келган эди. Борзулай анча кексайиб қолган, саксон ёшда эди. У бой одам бўлиб, шоҳ Моханайимда истиқомат қилиб турган пайтда, шоҳнинг тирикчилигини таъминлаган эди. Шоҳ Борзулайга: — Мен билан юринг, энди Қуддусда мен сизнинг тирикчилигингизни таъминлайман, — деди. Лекин Борзулай: — Қанча умрим қолдики, сиз билан Қуддусга кетсам? — деди. — Мен, қулингиз, ҳозир саксон ёшдаман. Бундан бу ёғига нима ёқади, нима ёқмайди — ажрата билмасам, еб–ичганимнинг таъмини сеза олмасам. Яна эркак–аёл қўшиқчиларнинг овозини фарқлай олмасам. Шундай экан, нимага шоҳ ҳазратларига яна юк бўлайин? Мен, қулингиз, Иордан дарёсини шоҳ билан бирга кечиб, сизга бир оз ҳамроҳ бўламан, холос. Шоҳ нима учун менга шу қадар илтифот қилиши керак? Ижозат берсангиз, мен орқамга қайтайин, ўз шаҳримда жон бериб, ота–онамнинг хилхонасига дафн қилинайин. Лекин мана қулингиз Химхон шу ерда, у сиз билан нариги қирғоққа ўтсин. Унга нимани маъқул кўрсангиз, шуни қиларсиз. — Химхон мен билан нариги қирғоққа кечиб ўтади, — деди шоҳ. — Сиз унга нимани маъқул кўрсангиз, у учун шуни бажо келтираман. Ўзингиз учун нима истайсиз? Айтинг, бажо қилайин.
Выбор основного перевода