Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Борди–ю, бирортаси бошқа бир одамни ҳийла билан қасддан ўлдирса, жонини сақлаш учун Менга аталган қурбонгоҳга қочиб борса, уни қурбонгоҳдан олиб чиқиб ўлимга ҳукм қилиш лозим. Ўзингиз яшаб юрган ерни булғаманглар. Ер тўкилган қон туфайли булғанади. Қотиллик туфайли булғанган ерни фақат қотилнинг қони билан тозалаб бўлади. Унга раҳм қилманглар, Исроилни айбсизнинг қонидан тозаланглар. Шунда бахтиёр бўласиз. Эй Эгамиз! Ўзинг Мисрдан озод қилган халқинг Исроилни кечиргин, халқинг Исроилни тўкилган айбсиз қонга жавобгар қилмагин.” Шундан сўнг улар тўкилган қонга жавобгарликдан холи бўладилар. Шундай қилсангизлар, Эгамизнинг олдида тўғри иш қилган бўласизлар, айбсизнинг қонидан ўзингизни тозалайсизлар.
Выбор основного перевода