Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Онотўт, Элмўн. Руҳоний Охималекнинг ўғилларидан биргина Абуатар дегани тирик қолиб, Довуднинг ёнига қочиб кетди. Шоул Эгамизнинг руҳонийларини ўлдирганини Абуатар Довудга айтиб берди. Довуд Абуатарга деди: — Ўша куни у ерда Эдомлик Доег бор эди. У албатта Шоулга хабар беришини билардим. Отанг хонадонидаги ҳар бир жоннинг ўлимига мен сабабчи бўлдим. Энди сен ёнимда қол, қўрқма. Менинг жоним пайига тушган кимса — сенинг ҳам жонинг пайига тушган. Ёнимда қолсанг, бехатар бўласан. Охималекнинг ўғли Абуатар Кейлахда турган Довуднинг ёнига қочиб, ўзи билан эфодни ҳам олиб кетган эди. Руҳоний Зодўх билан Худонинг Аҳд сандиғини кўтариб бораётган левилар, руҳоний Абуатар ҳам шу ерда жам бўлган эдилар. Улар Худонинг Сандиғини ерга қўйиб, халқ шаҳардан чиқиб бўлгунча кутиб туришди. Бир пайт Зодўхга шоҳ деди: — Худонинг Сандиғини шаҳарга қайтариб олиб бор. Агар Эгам мендан рози бўлса, мени қайтарсин, Сандиқ турадиган жойни ва Сандиқни менга яна кўрсатсин. Аммо Эгам: “Сендан рози эмасман”, деса, майли, Унга нима маъқул бўлса, шуни қилсин. Шоҳ руҳоний Зодўх билан гапини давом эттирди: — Ахир, сен валийсан–ку! Ўғлинг Охимасни ва Абуатарнинг ўғли Йўнатанни ёнингга ол. Абуатар билан бирга шаҳарга эсон–омон қайтиб боринглар. Сизлардан аниқ хабар келмагунча, мен Иордан дарёсининг кечувида яшириниб ўтираман. Мен саҳрога кетишдан олдин Қуддусда нима бўлаётганини билайин. Хуллас, Зодўх билан Абуатар Худонинг Сандиғини Қуддусга қайтариб олиб кетишди ва ўзлари ҳам ўша ерда қолишди.
Выбор основного перевода