Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу ҳодиса Гидўннинг етмишта ўғлини ўлдирган Абумалекдан ва унинг бу жиноятини қўллаб турган Шакам бекларидан қасос олинишининг дараги эди. Шунингдек, Шакамликларнинг ҳам қилган қабиҳликлари учун таъзирини берган эди. Улар Гидўн ўғли Йўтомнинг қарғишига йўлиқдилар. Абнурни Хевронга қайтариб келишгач, Йўаб: “Холи гаплашиб олайлик”, деб уни дарвоза йўлагига олиб ўтди. Укам Осойилнинг ўлими учун қасос олай деб, Абнурнинг қорнига пичоқ уриб, ўлдирди. — Яхшимисан, иним? — деди–ю, гўё уни ўпмоқчи бўлиб, ўнг қўли билан Эмосанинг соқолидан ушлади. Эмоса Йўабнинг нариги қўлида ханжар борлигини сезмай қолди. Йўаб ханжарини Эмосанинг қорнига тиқди, Эмосанинг ичак–човоғи ерга тўкилди. Иккинчи марта ханжар уришига ҳожат қолмади, Эмосанинг жони чиқиб бўлган эди. Шундан кейин Йўаб билан акаси Абушай Шебани қувлашда давом этишди. балки Исроил шоҳларининг йўлидан юрдинг. Ахаб хонадони Исроилни Менга бевафолик қилишга бошлагандай, сен ҳам Яҳудо ва Қуддус аҳолисини Менга бевафолик қилишга бошладинг. Сен ҳатто ўз укаларингни ўлдирдинг, улар сендан яхшироқ эди. Улар чуқур қазийдилар, Аммо чоҳга ўзлари қулайдилар.
Выбор основного перевода