Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Болаларингизнинг бирортасини Мўлахга қурбонлик қилманг, ахир, Мен Эгангизман. Бундай қилмиш билан Мен, Худойингизни бадном қилманг. Қони чиқарилмаган гўштни еманг. Таъбирчиларга эътиқод қилманг, фол очтирманг. Исроил халқига шундай деди: “Ўз боласини Мўлахга қурбонлик қилган ҳар қандай одамга, Исроил халқидан ёки юртингизда яшаган мусофир бўлишидан қатъий назар, ўлим жазоси берилсин. Бутун жамоа уни тошбўрон қилсин. Ўғли ёки қизини оловда қурбон қиладиган, фолбин, башоратгўй, ромчи, сеҳргар, иссиқ–совуқ қиладиган, арвоҳ чақирувчи, ўликлардан маслаҳат сўрайдиганлар орангизда бўлмасин. Ўғлини қурбонлик қилиб, оловда куйдирди, фоллар очтирди, таъбирчиларга эътиқод қилди, арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солди. Эгамиз олдида кўп қабиҳ ишлар қилиб, Уни ғазаблантирди. Хиннум сойлигида бутларга атаб қурбонликлар куйдирди. Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, ҳатто ўз ўғилларини қурбонлик қилиб, оловда куйдирди.
Выбор основного перевода