Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамиз Ўз халқи Исроилнинг олдидан қувиб юборган халқларнинг жирканч одатларига эргашди. Отаси Ҳизқиё бузиб ташлаган саждагоҳларни қайтадан барпо этди, Баалга атаб қурбонгоҳлар қурди, Ашерага атаб устунлар ўрнатди. Барча самовий жисмларга сажда этиб хизмат қилди. Манаше Эгамизнинг то абад улуғланиши керак бўлган уйида бегона худоларга атаб, қурбонгоҳлар қурди. Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида ҳам жамики самовий жисмларга сажда қилиш учун қурбонгоҳлар барпо қилдирди. Ўғилларини Хиннум сойлигида қурбонлик қилиб, оловда куйдирди, фоллар очтирди, таъбирчиларга эътиқод қилди, сеҳр–жоду билан шуғулланди, арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солди. Эгамиз олдида кўп қабиҳ ишлар қилиб, Уни ғазаблантирди. Ўзи ясаттирган бутни Худонинг уйига ўрнатди. Худо бу уй тўғрисида Довуд билан унинг ўғли Сулаймонга шундай деган эди: “Мен бу уйни ва Қуддусни Исроил қавмлари яшайдиган масканлар орасидан танлаб олганман. Мен то абад ўша ерда улуғланаман.
Выбор основного перевода