Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Манаше шунчалик кўп айбсиз қон тўкдики, Қуддусни бу бошидан нариги бошигача қонга ботирди. Қон тўкишдан ташқари, Яҳудо халқини гуноҳга ботирди, улар Эгамиз олдида қабиҳликлар қилдилар. Манашенинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, қилган гуноҳлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Эгамиз шоҳ Манашени ва унинг халқини огоҳлантирди, лекин улар қулоқ солмадилар. У кулфатда қолгач, Эгаси Худодан шафқат сўраб илтижо қилди, ота–боболарининг Худосига бўйин эгди. Илтижо қилганда, Худо Манашенинг илтижосини қабул қилди, уни яна Қуддусга — ўз шоҳлигига қайтарди. Шунда Манаше, Эгамиз ҳақиқатан ҳам Худо эканлигини билди. Манашенинг бошқа ишлари, Худога қилган ибодати, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номидан валийлар унга берган хабарлар “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
Выбор основного перевода