Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Омон шоҳ бўлганда йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда икки йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Машулламот бўлиб, Ётбахлик Хорузнинг қизи эди. Омон ҳам, отаси Манаше каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Худди отаси юрган йўллардан юриб, ўша бутларга хизмат этиб, сажда қилди. Ота–боболарининг Худоси — Эгамиздан юз ўгириб, Унинг йўлидан юрмади. Шоҳ Омоннинг аъёнлари фитна уюштириб уни ўз саройида ўлдирдилар. Яҳудо халқи ўз шоҳи Омонга фитна уюштирганларнинг ҳаммасини ўлдириб, ўрнига ўғли Йўшиёни шоҳ қилиб кўтарди.
Выбор основного перевода