Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо биз билан биргадир, У бизнинг йўлбошчимиздир. Унинг руҳонийлари карнайлар чалиб, сизларга қарши жангга даъват қилади. Эй Исроил халқи! Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизга қарши жанг қилманг, сиз барибир муваффақиятга эришмайсиз!” Бу урушда сизлар жанг қилмайсизлар. Сизлар жойингизни эгаллаб, кутинглар. Эгамиз сизларни ғалабага эриштирганини кўрасизлар. Эй Яҳудо ва Қуддус аҳли! Қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Эртага уларга ҳужум қилинглар, Эгамиз сизлар билан бирга бўлади. Халқлар алғов–далғов бўлади, Шоҳликлар қулайди. Худонинг овози гулдирайди, ер эриб кетади. “Тўхтанг, билинг, Мен Худоман, Халқлар орасида Мен юксалгайман, Ер юзида Мен юксалгайман.” Эгамиз шундай демоқда: “Умидини инсонга боғлаган, Фоний банданинг кучига ишонган, Юраги Мендан узоқлашган одам лаънатидир. Эгасидан умид қилган киши бахтлидир, Ёлғиз Худога инонган зот саодатлидир!
Выбор основного перевода