Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Балки сизлар: ‘Биз Эгамиз Худога ишонамиз’, деб айтарсизлар менга. Ахир, Ҳизқиё ўша Эгангизнинг саждагоҳу қурбонгоҳларини бузиб ташлаб, Яҳудо халқига ва Қуддусликларга: ‘Фақатгина Қуддусдаги қурбонгоҳнинг олдида сажда қилинглар’, деб айтган экан–ку!» Байрам тугагандан кейин, ўша ердаги бутун халойиқ Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше ҳудудидаги шаҳарларга бориб, бутсимон тошларни парчалаб ташладилар, Ашеранинг устунларини кесдилар, саждагоҳлар ва қурбонгоҳларни вайрон қилдилар. Биттасини ҳам қолдирмадилар. Шундан кейин ҳаммалари ўз шаҳарларига, ўзларининг мулкига қайтдилар.
Выбор основного перевода