Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хилқиё ўғли Элияқим, Шавна ва Йўх Оссуриялик мулозимга: — Бу қулларингга орамийча гапиравер, орамийчани тушунамиз. Ибронийча гапирма. Тағин девор устидагилар бизнинг гапимизни эшитиб қолмасин, — дедилар. Мулозим эса шундай жавоб берди: — Шоҳим бу сўзларни фақат ҳукмдорингизга ва сизларга гапирсин деб, мени юборибдими?! Девор устида тўпланган одамларга ҳам гапиряпман–да. Улар ҳам, сизлар каби, тезакларини еб, сийдикларини ичишга гирифтор қилинган. Сўнгра у тик туриб, баланд овоз билан ибронийча гапирди: “Улуғ Оссурия шоҳининг гапларини эшитинг!
Выбор основного перевода