Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Асосий хонанинг бўйи эса 40 тирсак бўлиб, бу хона Энг муқаддас хонанинг олд томонида эди. Ўша хонанинг узунлиги ички тарафдан 20 тирсак, кенглиги 20 тирсак, баландлиги ҳам 20 тирсак эди. Сулаймон бу хонани тоза олтин билан қоплатди. Садр ёғочидан ясалган тутатқи қурбонгоҳини ҳам олтин билан қоплатди. Сулаймон уйнинг асосий хонасини ҳам олтин билан қоплатди. Олтин билан қопланган Энг муқаддас хонанинг олд томонига олтин занжирлар торттирди. Шундай қилиб, Сулаймон уйнинг ҳамма жойини бошдан охиригача олтин билан қоплатди. Энг муқаддас хонанинг кираверишидаги тутатқи қурбонгоҳини ҳам тамомила олтин билан қоплатди. Иккала хонанинг деворига гир айланаси бўйлаб карублар, пальма дарахтлари, очилиб турган гулларнинг суратини ўйдирди. Бу хоналарнинг полини ҳам олтин билан қоплатди. Энг муқаддас хонанинг кириш жойига зайтун ёғочидан икки тавақали эшик ясаттирди. Эшикнинг кесакиси беш қиррали эди. Зайтун ёғочидан ясалган икки тавақали эшикка карублар, пальма дарахтлари, очилиб турган гуллар суратини ўйдирди, сўнг эшик устини, карублар ва пальма дарахтлари суратини ҳам олтин билан қоплатди. Асосий хонанинг кираверишидаги тўрт бурчакли кесакини зайтун ёғочидан, иккита эшикни сарв дарахти ёғочидан ясади. Эшикларнинг ҳар бири икки тавақали, йиғма эди. Эшикларнинг юзасига ҳам карублар, пальма дарахти, очилиб турган гуллар суратини ўйдириб, уларни олтин билан бир текис қилиб қоплатди.
Выбор основного перевода