Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи Миср юртидан чиққанига 480 йил бўлганда, Сулаймон Исроил тахтига ўтирганига тўрт йил бўлган эди. У ўша йилнинг иккинчи ойида — Зив ойида Эгамизнинг уйини барпо қилишни бошлади. — Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига бор, — деди Худо. — Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан. Шунинг учун бу жойга Иброҳим “Эгамиз беради” деб ном қўйди. Бу ном бугунги кунда: “Эгамизнинг тоғида берилади” деган ҳикматга айланиб кетган. Худо Қуддусни вайрон қилиш учун бир фариштани юборди. Лекин фаришта шаҳарни вайрон қилмоқчи бўлиб турганда, Эгамиз раҳм қилиб, бало–қазо жўнатмайдиган бўлди. Халқни қираётган фариштага: — Бўлди, бас! Етади! — деб амр берди. Эгамизнинг фариштаси ўша пайтда Қуддусда — Ёбус халқидан бўлган Аравно исмли одамнинг хирмонида турган эди. Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси Гадга буюрди: — Довудга бориб айт: “Ёбус халқидан бўлган Аравнонинг хирмонига бориб, ўша ерда Эгамизга атаб бир қурбонгоҳ қур.” Довуд қилган илтижосига Эгамиздан жавоб олганини кўргач, Аравнонинг хирмонида яна қурбонликлар келтирди.
Выбор основного перевода