Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг Энг муқаддас хонага қўйиш учун зайтун дарахти ёғочидан иккита каруб ясаттирди. Карубларнинг баландлиги 10 тирсак эди. Карубларнинг қанотлари 5 тирсакдан эди. Қанотларнинг у учидан бу учигача ҳаммаси бўлиб 10 тирсак чиқарди. Ҳар иккала карубнинг шакли, ҳажми бир эди. Ҳар бир карубнинг баландлиги 10 тирсак эди. Сулаймон карубларни Энг муқаддас хонага ёнма–ён қўйди. Карубларнинг қанотлари чўзилиб кетган, бирининг қаноти бир деворга, иккинчисининг қаноти эса нариги деворга тегиб турарди. Уйнинг ўртасида эса икковининг қанотлари бир–бирига туташарди. Сулаймон карубларни ҳам тоза олтин билан қоплатди.
Выбор основного перевода