Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шуни билиб қўйингларки, Эгамизнинг Ахаб хонадони тўғрисида айтган биронта сўзи ижросиз қолмайди. Эгамиз Ўз қули Илёс орқали айтган сўзини бажо қилди. Сўнгра Ёҳу Йизрилда Ахаб хонадонининг қолган–қутганини, унинг ҳамма аъёнларини, яқинларини, руҳонийларини ўлдирди. Шундай қилиб, Ахабнинг биронта ҳам одами тирик қолмади. Шундан кейин Ёҳу Йизрилдан Самария томон йўлга чиқди. У йўлда чўпонларга қарашли Байт–Акад деган жойда Яҳудо шоҳи Охозиёнинг қариндошлари билан учрашиб қолди ва улардан: “Сизлар кимсизлар?” деб сўради. — Биз Охозиёнинг қариндошларимиз, — дейишди улар. — Шоҳнинг оиласидан ва малика Изабелнинг ўғилларидан хабар олгани кетяпмиз. — Буларни тириклайин ушланглар! — деб буюрди Ёҳу одамларига. Уларни тириклайин ушлаб ҳаммаларини — қирқ иккита одамни Байт–Акад сардобаси ёнида бўғизладилар. Улардан бирортасини ҳам тирик қолдирмадилар.
Выбор основного перевода