Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёҳу ўрнидан туриб, бошқа хонага кирди. Ёш пайғамбар унинг бошига мойни суртгач, деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Сенга мой суртиб, Ўзимнинг халқим Исроил устидан шоҳ қилиб тайинладим. Сен ҳукмдоринг Ахабнинг хонадонини қириб ташлайсан, токи пайғамбар қулларим ва бошқа ҳамма қулларимнинг тўкилган қонлари учун Мен Изабелдан ўч олай. — Аравани қўш! — деб буюрди Ёрам. Шоҳнинг жанг аравасини қўшдилар. Исроил шоҳи Ёрам ва Яҳудо шоҳи Охозиё ўз араваларига миниб, Ёҳуни кутиб олгани чиқдилар. Улар Ёҳуни Йизриллик Навўтнинг даласида кутиб олдилар. Шундай қилиб, шоҳ халққа қулоқ солмади. Эгамизнинг Шилўлик Охиё орқали Набат ўғли Ерибомга берган сўзи бажо бўлиши учун Худо бу воқеани шундай режалаштирган эди.
Выбор основного перевода