Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёҳурам оламдан ўтди. У Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Охозиё шоҳ бўлди. Исроил шоҳи Ёрам ўн иккинчи йил шоҳлик қилаётганда, Охозиё Яҳудо шоҳи бўлди. У Ёҳурамнинг ўғли эди. Охозиё тахтга ўтирганда, йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда бир йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Оталиё бўлиб, Исроил шоҳи Омрининг невараси эди. Охозиё ҳам Ахаб хонадонининг йўлидан кетди. Ахаб наслига ўхшаб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Чунки у Ахаб хонадонига қариндош эди. Охозиё билан Ёрам бирга Гиладдаги Рамўтга бориб, Орам шоҳи Хазайилга қарши уруш очди. Шоҳ Ёрам шу урушда ярадор бўлди. У ярасини даволатиш учун Йизрил шаҳрига қайтиб келди. Яҳудо шоҳи Охозиё эса яраланган Ёрамни кўргани Йизрилга борди. Эгамиз Филистларни ва Ҳабашистон ёнида яшаётган Арабларни Ёҳурамга қарши қўзғатди. Улар Яҳудога бостириб келиб, шоҳ саройидаги ҳамма бойликларни, шоҳнинг ўғилларини ва хотинларини олиб кетдилар. Шоҳнинг Охозиёдан бошқа ўғли қолмади. Охозиё шоҳнинг кенжа ўғли эди.
Выбор основного перевода