Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Шоҳлар
Параллельные места
Бир куни Абумалек лашкарбошиси Пихол билан бирга Иброҳимнинг олдига борди ва унга деди: — Сен ҳар қандай ишни қилганингда ҳам Худо сен билан бирга. Энди Худонинг номини ўртага қўйиб, сени, болаларингни, наслингни алдамайман, деб қасам ич. Мен сенга содиқлигимни кўрсатдим. Шунинг учун ҳозир, сенга ва мен истиқомат қилиб турган шу юртингга содиқ бўламан, деб қасам ич. — Қасам ичаман, — деди Иброҳим. Шунда Иброҳим Абумалекка: “Хизматкорларинг зўрлик билан менинг қудуғимни тортиб олишди”, деб шикоят қилиб қолди. — Бу ҳақда биринчи марта эшитяпман, — деди Абумалек. — Сен менга бу ҳақда айтмаган эдинг. Бу ишни ким қилганини билмайман. Шундай қилиб, Иброҳим Абумалекка мол–қўйлар берди ва иккаласи аҳд қилдилар. Иброҳим еттита урғочи қўзини сурувдан ажратиб олди. Абумалек Иброҳимдан: — Сен еттита урғочи қўзини ажратиб олдинг, бунинг маъноси нима? — деб сўради. Иброҳим шундай жавоб берди: — Мана шу еттита урғочи қўзини сен қўлимдан олишинг керак, токи бу қудуқни ўзим қазиганимни булар исботлайди. Шундай қилиб, икковлари қасамёд қилишди. Шунинг учун бу жой ҳозиргача Бершеба деб юритилади. Улар аҳд қилганларидан кейин, Абумалек ўз лашкарбошиси Пихол билан Филистлар еридаги Гарор шаҳрига қайтиб кетди. Иброҳим Бершебада юлғун дарахти ўтқазди ва у ерда абадий Худога — Эгамизга сажда қилди. шарқ ва ғарбдаги Канъон халқларининг шоҳларига, Амор, Хет, Париз халқларининг шоҳларига, қирлардаги Ёбус шоҳларига, Миспах еридаги Хермон тоғининг этагида яшайдиган Хив халқига. ва бу ердан ғарбга бурилади. Шу ердан шимолий чегара бошланиб, Рамага боради–да, мустаҳкам Тир шаҳригача етади. Кейин чегара Хўсах шаҳри томон бурилиб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди. Ошер қабиласининг ҳудуди қуйидаги шаҳарларни ҳам ўз ичига олар эди: Махалав, Ахсиб, бешта Филист бегини, барча Канъон халқларини, Сидонликлар ва Баал–Хермон тоғидан то Лево–Хоматгача Лубнон қирларида яшаган Хив халқини.
Выбор основного перевода