Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси Гадга буюрди: — Довудга бориб айт: “Ёбус халқидан бўлган Аравнонинг хирмонига бориб, ўша ерда Эгамизга атаб бир қурбонгоҳ қур.”
Сулаймоннинг отаси шоҳ Довуд Эгамизнинг уйи учун Қуддусда бир жой тайёрлаб қўйган эди. Бу жой Мориёх тоғида — Довудга Эгамиз зоҳир бўлган Ёбуслик Аравнонинг хирмонида эди. Сулаймон Эгамизнинг уйини ўша ерда барпо қила бошлади.