Шомуил Шоулга деди: — Нодонларча иш тутибсан, ўз Эганг Худонинг сенга берган амрига итоат этмадинг. Бўлмаса, Эгам Исроилдаги шоҳлик тахтингни то абад мустаҳкам қилган бўларди.
Одамлари Довудга айтдилар: — Эгамиз сенга: “Ғанимингни қўлингга бераман, унга билганингни қилавер”, деган эди. Ўша кун шу бугундир! Довуд секин бориб, Шоулнинг ридоси этагидан билинтирмай бир парча кесиб олди.
— Эгам олдида гуноҳ қилдим! — деди Довуд Натанга. — Эгам гуноҳингдан ўтди, ўлмайсан, — деди Натан.