Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Шоҳлар
Параллельные места
Шоҳ ёнида турган лашкарбошиси Йўабга шундай буйруқ берди: — Исроилнинг ҳамма қабилаларини — Дандан Бершебагача бўлган жойларни кезиб, халқни санаб чиқинглар, токи қанча аҳоли борлигини мен билайин. Шундай қилиб, Эгамиз Исроил юртига ўлат юборди. Натижада Исроил халқидан 70.000 одам нобуд бўлди. Зеруя ўғли Йўаб халқни санашни бошлаганди–ю, лекин охирига етказмаганди. Халқ саналгани учун Эгамиз Исроилга ғазабини сочганди. Шу сабабдан бу саноқнинг натижаси шоҳ Довуднинг йилномасига киритилмади.
Выбор основного перевода