Эгамиз раҳмдил, иноятлидир, Жаҳли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир.
Ота болаларига шафқат қилгандай, Эгамиз Ўзидан қўрққанларга раҳм қилади.
Биз қандай ясалганимизни У билади, Биз тупроқ эканимизни У ёдида тутади.
Эгамнинг содиқ севгиси бўлмайди адо, Унинг раҳму шафқати тугамас асло.
Ҳар тонг улар янгиланади, Буюкдир Эгамнинг садоқати!