Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга кетди ва у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди: — Сув тўғондан тошиб, далани босгани сингари, Эгам ғанимларимни босиб, олдимдан улоқтириб юборди. Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим” деган ном берилди. Бирмунча вақт ўтгач, Довуд яна Филистларга ҳужум қилиб, уларни мағлуб қилди, шу тариқа юртни уларнинг ҳукмронлигидан озод этди. Сўнг Мўаб халқини ҳам мағлуб қилди. Асирларни ерга қатор қилиб ётқизиб, қаторни арқон билан ўлчай бошлади. Бир ўлчаб, тирик қолдирди, икки ўлчаб ўлдирди. Шундай қилиб, Мўаб халқининг тирик қолганлари Довудга қул бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди. Зўво шоҳи Ҳададзар ўз шоҳлигини бошқатдан ўрнатмоқчи бўлиб, Фурот дарёси бўйларига юриш қилган эди. Довуд уни ҳам тор–мор қилди. Ҳададзар Рехоб деганнинг ўғли эди. Довуд Ҳададзарнинг 1700 нафар отлиқ, 20.000 нафар пиёда сипоҳини асирга олди. Ўзининг 100 та жанг араваси учун керакли отларни қолдириб, бошқа ҳамма отларни майиб қилди. Дамашқдаги Орам халқи Зўво шоҳи Ҳададзарга ёрдамга келган эди, Довуд улардан 22.000 кишини ўлдирди. Сўнг Дамашқдаги Орам халқининг шаҳарларига ўзининг қўнолғаларини жойлаштирди. Орам халқи ҳам Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлди. Шундай қилиб, Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди. Довуд Ҳададзарнинг аъёнлари кўтариб юрадиган олтин қалқонларни қўлга киритиб, Қуддусга келтирди. Яна Ҳададзарнинг қўли остидаги Тивхат ва Барўтай шаҳарларидан кўп бронза олиб келди. Хомат шоҳи Тўах “Довуд Ҳададзарнинг бутун лашкарини мағлуб қилибди”, деб эшитиб қолди. Тўах шоҳ Довуднинг ҳузурига ўғли Ёрамни юбориб, уни қутлади, жангда Ҳададзардан ғолиб келгани учун Довудни олқишлади. Тўах Ҳададзар билан узоқ вақтдан бери уришиб келарди. Ёрам Довудга олтин, кумуш, бронза идишларни ҳадя қилиб олиб келди. Шоҳ Довуд бу инъомларни босиб олган юртлардан келтирган олтину кумушлар билан бирга Эгамизга назр қилди. Булар Эдом, Мўаб, Оммон юртларидан, Филист ва Омолек халқларидан олиб келинган, Зўво шоҳи Ҳададзардан олинган ўлжалар эди. Довуд Туз водийсида Эдом халқидан 18.000 кишини ҳалок қилиб қайтгандан сўнг, янада донг таратди. Эдом юртининг ҳамма ерига ўз қўнолғаларини жойлаштирди. Эдом халқи Довудга қарам бўлди. Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди. Шундан сўнг Довуд Қуддусда ўзига хизмат қилиб юрган ҳамма одамларига шундай буйруқ берди: — Қани, қочиб қолайлик! Бўлмаса, Абсалом бизни соғ қўймайди. Ҳозироқ кетайлик, акс ҳолда, Абсалом орқамиздан бирпасда етиб олиб бизни бир балога гирифтор қилади, шаҳар аҳолисини бирма–бир қиличдан ўтказади!
Выбор основного перевода