Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У эрталаб туриб, шаҳар дарвозасига борадиган йўл бўйида турадиган бўлди. Жанжалли иш билан шоҳ ҳузурига арз қилиб келаётган ҳар бир одамни Абсалом тўхтатиб: — Қаерликсан? — деб сўрарди. Ўша одам: “Исроилнинг фалон қабиласиданман”, деб жавоб берарди. — Сизларга қайсиниси маъқул бўлса, шуни қилганим бўлсин, — деди шоҳ. Одамлар юз, минг кишилик тўдаларга бўлиниб шаҳардан чиқишаётганда, шоҳ дарвоза ёнида турган эди. Довуд бу вақтда шаҳар дарвозаси олдида ўтирган эди. Қоровул шаҳар дарвозаси тепасига чиқди. Атрофга назар ташлаб, биттасининг югуриб келаётганини кўрди Шоҳ эсанкираб қолди. Дарвоза тепасидаги болохонага чиқиб, фарёд қила бошлади. У болохонага чиқар экан: — Оҳ, ўғлим Абсалом! Оҳ, ўғилгинам, болам Абсалом! Сенинг ўрнингга мен ўлсам бўлмасмиди, ўғлим?! Вой, болам Абсалом! — деб фарёд қиларди.
Выбор основного перевода