Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд Зайтун тоғининг нариги томонига ошиб ўтаётганда, Мефибоситнинг хизматкори Зибахга дуч келиб қолди. Зибах эгарланган иккита эшак устига икки юзта нон, юз ҳовуч майиз, юз ҳовуч ҳўл мева ва бир меш шароб юклаб олган эди. — Буларни нимага олиб келдинг? — деб сўради шоҳ Зибахдан. — Эшакларни шоҳнинг хонадони аҳли минади, нон билан ҳўл меваларни йигитлар ейди, шаробни эса саҳрода толиқиб сулайиб қолганлар ичади, — деб жавоб берди Зибах. — Хўжайининг Шоулнинг набираси қаерда? — сўради Довуд. — Мефибосит Қуддусда қолди, — деди Зибах. — Исроил халқи бугун бобомнинг шоҳлигини менга қайтариб беради, деб ўйлаяпти у. — Мефибоситнинг ҳамма нарсаси энди сеники, — деди шоҳ. — Қулингиз бўлай, шоҳ ҳазратлари! Тилагим шуки, ҳар доим илтифотингизга сазовор бўлай, — деди Зибах.
Выбор основного перевода